Аввалроқ, Янгийўл шаҳрининг "Сабо" маҳалласида яшовчи 27 ёшли фуқаро ўз итини ўлдириб, гўштга бўлиб ташлагани ҳақида хабар берган эдик. "Mehr va Oqibat" ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти мазкур иш бўйича суд қарори ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, ИИО ходимлари ҳуқуқбузарликни содир этишда иштирок этган уч нафар фуқаронинг шахсини аниқлаган: улардан бири итни ушлаб турган, иккинчиси уни сўйган, учинчиси (ит эгаси) эса унинг терисини шилиб олган. Тўртинчи фуқаро ҳайвонни гўштга бўлиб, бошқалар билан бирга истеъмол қилган.
Жорий йилнинг 12 январь куни Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман суди томонидан 3 нафар фуқарога нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси 2-қисми (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Қайд этилишича, тўртинчи фуқаро жавобгарликка тортилмаган.
Изоҳ