• 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 14 январ 11:51

ТИВ ўзбекистонликларни Эрондаги митингларда иштирок этишдан тийилишга чақирди

Вазирлик Эронда жабрланган ўзбекистонликлар йўқлигини маълум қилди ва шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.

274
0
Георгий Намазов / UzNews.uz

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси маълумотларига кўра, ҳозирда давом этаётган намойишлар чоғида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар қайд этилмаган.

"Эрон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмасликни, одамлар гавжум жойларга бормасликни, шунингдек, шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни сўраймиз," дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилиш мумкин: +982122299780 ва +982122832025.

Эслатиб ўтамиз, Эронда оммавий норозилик намойишлари 2025 йил 28 декабрда бошланган ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларини қамраб олган эди. Намойишлар иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви, жумладан, инфляциянинг ўсиши, озиқ-овқат нархларининг ошиши ва Эрон риалининг заифлашиши фонида ўтказилди.

Американинг Human Rights Activist New Agency ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотларига кўра, 12 январь ҳолатига кўра, намойишлар чоғида 646 киши ҳалок бўлган. Улар орасида 505 нафар намойишчи (шу жумладан 9 нафар бола), 133 нафар ҳарбий хизматчи ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, бир нафар прокурор ва намойишларда иштирок этмаган етти нафар фуқаро бор.

Бундан ташқари, ўлим ҳолатлари бўйича яна 579 та хабар текширилмоқда.

274
0

Изоҳ