• 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама 26 декабр 16:00

IBA Ўзбекистонда боксни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлашда ўз ҳиссасини кенгайтирмоқда

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Ўзбекистонда боксни ривожлантириш ва ёшларга ёрдам кўрсатишни фаол давом эттирмоқда. Мазкур ташкилот IBA президенти Умар Назарович Кремлев қўллаб-қувватлови остида болалар ва ўсмирларни соғлом турмуш тарзига жалб қилувчи лойиҳаларни амалга оширмоқда. Мамлакатнинг турли ҳудудларида эса жамоат ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

162
0

Болалар учун мўлжалланган 2400 та спорт тўплами

IBA ташкилотининг асосий йўналишларидан бири — болалар ва ўсмирлар спортини қўллаб-қувватлаш. Дастур доирасида 2400 нафар бола қўлқоп, ҳимоя бош кийими, спорт либоси ва турли спорт аслаҳаларидан иборат бўлган бокс анжомлари билан бепул таъминланди.

Спорт кийим-кечак ва анжомлари болаларга бир вақтнинг ўзида қуйидаги бир нечта ҳудудларда тақдим қилинди: Тошкент, Тошкент вилояти (Олмалиқ, Пискент, Оҳангарон, Бекобод), Фарғона вилояти (Қўқон), Сирдарё вилояти (Гулистон), Қашқадарё вилояти (Қарши), Жиззах вилояти (Зомин), Самарқанд вилояти (Самарқанд), Сурхондарё вилояти (Термиз) ва Хоразм вилояти (Хоразм).

Ушбу йўналишнинг мақсади — бокс билан шуғулланишга янада кенгроқ имконият яратиш ҳамда унинг хавфсиз бўлишини таъминлаш. Бундай дастурлар болаларнинг мунтазам равишда машқ қилиб боришига, шунингдек, спорт истеъдодларини энг навқирон чоғлариданоқ қидириб топишга ва уларнинг униб-ўсиб камол топишига ёрдам беради.

Jeet Kune Do бўйича IBA Grand Prix

Яна битта муҳим воқеа — Jeet Kune Do бўйича 14-15 июнь кунлари бўлиб ўтган IBA Grand Prix бўлди. Мусобақа болалар, ўсмирлар, катта ёшдаги спортчилар, спорт мураббийлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларини бирлаштирди.

Уни ташкил этишнинг юқори даражадалиги ҳамда салмоқли соврин жамғармаси таъминланиб, мусобақанинг иштирокчилар учун нуфузли ва қизиқарли тарзда ўтишини кафолатлади. Бунга ўхшаш мусобақалар спортни мамлакатнинг ҳамма сарҳадлари бўйлаб ривожлантиришга кўмак беради.

IBA GYM нинг Тошкентдаги янги зали

IBA Тошкентда янги IBA GYM спорт зали лойиҳасини амалга оширмоқда. Таъмирлаш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда ва у 2026 йилнинг февраль ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

Зал халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради ҳамда машғулотлар ва мусобақалар ўтказиш учун замонавий база бўлиб хизмат қилиб, спортчиларнинг профессионал тайёргарликлари учун имкониятларни кенгайтиради ҳамда ёшлар ва бўлажак чемпионлар учун жалб қилувчи нуқтага айланади.

«IBA 2026 йилда ҳам Ўзбекистонда ўз фаолиятини давом эттириб, лойиҳалар кўламини кенгайтиради ва янги йирик дастурларни амалга оширади», – деди Ўзбекистондаги IBA раиси Юнусов Афзал.

Реклама ҳуқуқи асосида

162
0

Изоҳ