• 12 060 сўм
    -45.78
  • 14 129 сўм
    -103.27
  • 150 сўм
    -2.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 060 сўм
    -45.78
  • 14 129 сўм
    -103.27
  • 150 сўм
    -2.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 11:33

Фуқароларни 3,6 млрд сўмга алдаган ўзбекистонлик Туркия давлатидан экстрадиция қилинди

Қўлга олинган шахс ўндан ортиқ шахсни алдаб, уларга юк ташувчи транспорт олиб беришни ваъда қилгани учун қидирувга берилган.

154
0
ИИВ

Туркия ҳудудида фирибгарлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Тезкор тадбир Ўзбекистон ИИВ ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхона ходимлари томонидан "Хавфсиз ва соғлом мамлакат" акцияси доирасида ўтказилди.

Аниқланишича, 45 ёшли фуқаро ўндан ортиқ шахсларга юк автотранспорт воситаларини олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан жами 3 млрд 607 млн сўмдан ортиқ пул маблағларини қўлга киритган.

У ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда. Қўлга олинган шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

154
0

Изоҳ