Халқаро тўлов тизими экспертлари ҳар йили ҳамкор банклар фаолиятини баҳолаб, нақд пулсиз тўловлар, хавфсизлик ва мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантиришдаги энг ажойиб ютуқларни эътироф этади.
Хусусан, Uzum Bank карталар эмиссиясининг сезиларли ўсиши учун тақдирланди — 3,7 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар аллақачон Uzum нинг Visa карталаридан фойдаланмоқда. Банк, шунингдек, рақамли коммуникацияларда етакчилик ва Visa Direct ни муваффақиятли ишга туширгани, ҳамда хавфсизлик соҳасидаги энг замонавий ечимлар — Visa Token Services ни жорий этгани ва 3D-аутентификациянинг энг юқори муваффақият кўрсаткичига эришгани учун эътироф этилди.
«Ўзбекистон fintech соҳасида барқарор ривожланмоқда, рақамли банклар эса молиявий имкониятларни кенгайтириш, нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш ва инновацияларни жорий этишда асосий драйверга айланмоқда. Ҳозир биз рақамли хизматларни жорий этиш тезлашаётганини, тўлов инфратузилмасининг самарадорлиги ошаётганини, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар даражаси ўсиб бораётганини ва янги иштирокчилар ҳамда хизматлар пайдо бўлаётганини кўряпмиз. Visa даги ҳамкорларимизга жамоамиз ишини юқори баҳолаганлари учун миннатдорчилик билдирамиз, ҳозирда биз биргаликда янада катта ўсишга пойдевор яратмоқдамиз», – дейди Uzum Bank бошқарув раиси Светлана Хе.
Бугунги кунда Uzum Bank мамлакатнинг энг динамик ривожланаётган рақамли банкларидан бири бўлиб, Ўзбекистоннинг замонавий fintech-индустриясини шакллантиришда муҳим роль ўйнамоқда. Uzum экотизими 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга эга ва банкнинг рақамли хизматлари кундалик молиявий вазифаларни — хусусий мижозларнинг индивидуал операцияларидан тортиб, тадбиркорлар учун кенг қамровли ечимларгача тез ва қулай ҳал қилиш имконини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ