• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 31 июл 15:58

Экологик ҳуқуқбузарлик учун жарималар оширилади

Янги жарималар эртадан кучга киради. Белгиланмаган жойга ахлат ташлаганлик учун 1,23 млн сўмгача, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун 20,6 млн сўмгача жарима солиниши мумкин.

256
0
Экология қўмитаси

Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб экологик ҳуқуқбузарлик учун янги жарималар жорий этилганини маълум қилди.

Унга кўра, экологик ҳуқуқбузарликлар учун қуйидаги жарималар белгиланди:

Фуқароларга белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш - 412.000 сўмдан 1.236.000 сўмгача;

Хазон ва шох шаббаларни ёки ўсимликларнинг қолдиқларини ёқиб юбориш - 1.236.000 сўмдан 2.060.000 сўмгача;

Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш - 1.236.000 сўмдан 2.060.000 сўмгача;

Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш - 10.300.000 сўмдан 20.600.000 сўмгача;

Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик - 4.120.000 сўм;

Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш - 2.060.000 сўмдан 4.120.000 сўмгача (ҳайвонлар мусодара қилиб);

Табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлик- 412.000 сўмдан 1.236.000 сўмгача;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек унинг кўрсатмаларини бажармаслик 2.060.000 сўмдан 4.120.000 сўмгача жарима белгиланади.

Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 464-сонли қарорига мувофиқ соғлом дарахтларни таг қисмидан кесиш ҳамда шикастлантириш ҳолатлари содир этилса, табиатга етказилган зарар белгиланади.

256
0

Изоҳ