• 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 22:50

Сурхондарёда “заправка”даги портлашда ҳайдовчи вафот этди — видео

Ушбу бахтсиз ҳодисага Nexia 2 автомобилига метан гази тўлдирилаётган пайтда 100 литр сиғимдаги баллон ёрилиб кетиши сабаб бўлган.

179
0

Бугун, 28 июнь куни соат 07:15 атрофида Бойсун туманидаги "Инкобод" маҳалласи ҳудудида жойлашган автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчаларидан бирида ҳалокатли ҳодиса юз берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Nexia 2 русумли енгил автомобилга метан гази тўлдирилаётган пайтда 100 литр сиғимдаги баллон ёрилиб, портлаш содир бўлган. Воқеа жойида ёнғин юз бермаган.

Ҳодиса оқибатида яқин жойда турган ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

“Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ҳамда прокуратура органлари мутасаддилари етиб борган бўлиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”,- дейилади хабарда.


179
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш