• 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 17:04

Протекционизм ва санкцияларнинг кучайиши, хорижий шерикларнинг инвестициявий фаоллиги қисқариб боришини тўлиқ ҳис қиляпмиз — Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Беларусда Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгашида нутқ сўзлади.

142
0
prezident.uz

Мирзиёевга кўра, протекционизм ва санкциялар сиёсатининг кучайиши, савдо-логистика занжирларининг бузилиши ва хорижий шерикларнинг инвестициявий фаоллиги қисқариб бориши оқибатларининг салбий таъсирини Ўзбекистонда тўлиқ ҳис этилмоқда.

"Бизнинг табиий ва анъанавий шерикларимиз бўлган Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш ташқи иқтисодий сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаб ўтмоқчиман.

Сизларга Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кўптомонлама ҳамкорлиги қандай ривожланаётгани ҳақида қисқача маълумот бермоқчиман.

Кузатувчи давлат мақомидаги тўрт йиллик ҳамкорлик даврида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 80 фоизга ўсди ва ўтган йил якуни бўйича 18 миллиард долларни ташкил этди. Шуни мамнуният билан таъкидламоқчиманки, савдо операциялари номенклатураси, авваламбор, саноат маҳсулотларини етказиб бериш ҳисобидан кенгаймоқда. Қўшма корхоналар ва лойиҳалар сони уч баробар ўсди.

Жорий йилнинг март ойида Қўшма ишчи гуруҳининг тўртинчи мажлиси муваффақиятли ўтказилиб, унинг якунида техник тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва ишбилармонлик ташаббусларини рағбатлантириш бўйича келишилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Биз 40 та аниқ чора-тадбирни қамраб олган, уч йилга мўлжалланган янги режани амалга оширишга киришдик.

Савдо операциялари тартиб-таомилларини соддалаштириш ва техник тартибга солиш тизимларини яқинлаштиришга қаратилган қатор таклифларимиз экспертлар томонидан ўрганиб чиқилишини тезлаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Биз, шунингдек, савдони қўллаб-қувватлашда техник тартибга солишнинг рақамли тизимлари ва Иттифоқнинг рақамли транспорт йўлаклари экотизими, Евроосиё қайта суғурталаш компанияси каби восита ва механизмларга қўшилишдан манфаатдормиз. Бу бизнинг бизнесимиз учун шароитни сезиларли даражада енгиллаштиради, мамлакатларимизнинг товар бозорларига ўзаро киришида қулай имкониятларни таъминлайди.

Замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект жадал ривожланиб бораётганини ҳисобга олиб, рақамлаштириш соҳасида кўптомонлама ҳамкорлик қилиш истиқболга эга, деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, Ўзбекистон ўтказиш пунктларининг ягона интеграллашган ахборот тизимида иштирок этиш имконига эга эканини ҳам таъкидламоқчиман. Бу, энг аввало, чегаралардан ўтишни тезлаштириш, мониторинг самарадорлиги ва барча жараёнлар шаффофлигини таъминлаш имконини беради.

Техник жиҳатдан биз бундай лойиҳаларда фаол иштирок этишга тайёрмиз", - дейди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари шунингдек, кооперация алоқаларини ривожлантиришни рағбатлантириш учун кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича ишга туширилган дастурлар, жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи Ишбилармонлик кенгаши билан қўшма чора-тадбирлар доирасида амалий ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф этди.

Ўзбекистон ташкилот доирасида жорий этилган “Чегара билмайдиган иш” интеграциялашган платформасига ҳам қўшилишини ҳам маълум қилди.

142
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш