Аввалроқ, 30 июндан бошлаб Россияга визасиз режимда келаётган чет эл фуқаролари ruID иловаси орқали олдиндан рақамли рўйхатдан ўтишлари кераклиги ҳақида хабар берган эдик. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси тушунтиришича, тўлдирилган аризанинг йўқлиги чегара назоратига таъсир қилмайди ва мамлакатга киришни рад этиш учун асос бўлмайди.
"Россия ҳукумати ruID иловасидан фойдаланган ҳолда Россия Федерациясига кириш тўғрисидаги аризани эксперимент доирасида ихтиёрий равишда тўлдириш бўйича ёндашувни маъқуллади," - дейилади хабарда.
Бироқ, агар ruID иловасида кириш учун ариза тўлдирилган бўлса, чет эл фуқаролари учун қуйидагилар мавжуд бўлади:
• Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан чет эл фуқаросининг Россия Федерациясига киришига чекловлар мавжудлигини олдиндан текшириш имконияти;
• Россия Федерациясига киришда чет эл фуқаросига SIM-картани сотиб олиш учун зарур бўлган SNILS автоматик равишда расмийлаштирилади;
• аризада келтирилган маълумотлар ўзаро ҳамкорликка имкон берадиган рақамли профилни яратиш имконини беради.
Россияга киришнинг янги қоидалари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Изоҳ