"Замин" фондининг кўмагида Тошкент шаҳри дарахтларининг рақамли реестрини яратиш жараёни бошланди. Бу ҳақда фонд Матбуот хизмати хабар қилди.
Экология вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти мутахассислари ўқув курслари, амалий ишлар, ускуналарни “дала” шароитида синовдан ўтказганларидан сўнг, шаҳарнинг яшил майдонлари ҳақидаги барча маълумотларни ўз ичига олган электрон маълумотлар базасини яратишга киришдилар.
Рақамли реестрнинг дарахтларнинг тўлиқ ҳисобини юритиш, уни шаҳар қурилишини режалаштириш ва шаҳарсозлик, шунингдек, ердан фойдаланиш учун масъул вазирлик ҳамда идораларнинг ахборот тизимлари биинтеграциятсия қилиш, дарахтларнинг ноқонуний кесилишининг олдини олишга ёрдам беради.
Иш жараёнида сунъий интеллект, GPS ускуналари, фотофиксация ва яшил майдонларни асбоблар ёрдамида ўлчашни ўз ичига олган замонавий технологиялар қўлланилади. Дендрологлар томонидан рақамлаштирилиб, текширувдан ўтказилгандан сўнг, реестрда дарахтларнинг аниқ сони, тури, ёши, ҳолати ва бошқа муҳим хусусиятларини билиб олиш мумкин бўлади.
Йил якунига қадар камида 1 миллион туп дарахтни green.tashkent.uz платформасидаги электрон базага киритиш режалаштирилган.
Изоҳ