• 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 26 июн 10:03

Жиззахда қизларга "эр қидиртирган" салон раҳбари ва блогер жаримага тортилди

Аввалроқ, 8 нафар қизлар салон рекламаси учун "Эр керак" ёзуви билан кўчада ҳаракатланган эди.

263
0

Жиззахда бир гуруҳ қизларнинг келинлик либосида "Эр керак" реклама қоғозларини кўтариб олганлиги ва ҳолат юзасидан  Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси расмий муносабат билдирганлигини  хабар қилган эдик.

Маълум қилинишича, 8 нафар қизлар "Гулрух" салонида оқ келинлик кўйлагини кийиб олган ҳолда қўлларига "Эр керак" деб ёзилган плакатларни ушлаб, кўчада юрган тасвирлари салонни реклама қилиш мақсадида салон раҳбари Ш.А. ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси (блогер) Ш.Э.лар томонидан ташкил этилган.

Улар реклама видеоролиги тайёрламоқчи бўлишгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан ЖИБ Жиззах шаҳар судида очиқ суд мажлиси ўтказилди. Суд қарорига кўра, салон раҳбари А.Ш. ва блогер Э.Ш. МЖтКнинг 491-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилди ва уларга нисбатан БҲМнинг 15 баравари миқдорида, яъни  5 млн 625 минг  жарима жазоси тайинланди.

263
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш