Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат назорат инспекцияси ходимлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган.
Рейд давомида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро яшаш манзилида 1 дона Нил тимсоҳини сақлаётганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 92-1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
“Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига юборилди”,- дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тимсоҳ Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.
Изоҳ