• 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 24 июн 17:49

Андижонда мотоцикл ҳайдовчиларига пичоқ билан таҳдид қилган фуқаро қамоққа олинди (видео)

30 ёшли эркак маст ҳолатда мотоцикл ва такси ҳайдовчисини қўрқитиб, пулларини талон-торож қилган.

212
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижондаги кўчалардан бирида фуқаро қўлида пичоқ билан мотоцикл ҳайдовчиларига таҳдид қилгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Ахборот хизмати томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, расмий муносабат билдирилди.

Ўрганишлар давомида мазкур фуқарони Андижон шаҳрида яшаши ва 1995 йилда туғилганлиги аниқланди.

Фуқаро ушбу ҳолатни қуйидагича изоҳлади.

“Маст ҳолатда эдим. Пиво ичган эдим. Кейин тиғли жисмни олиб, такси чақирдим. Сўнгра мотоциклчиларни кўриб, улардан нега мотоциклни тез ҳайдаётганлигини сўрадим. Ўзим билмаган ҳолда пичоқ билан уларга таҳдид қилдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Ўзбекистон ва Андижон халқидан узр сўрайман”,- дейди фуқаро.

Аниқланишича, фуқаро ўткир тиғли жисм билан такси ҳайдовчисига ҳам таҳдид қилган. Оқибатда ҳайдовчига йўлкира пулларини бермасдан, машинадаги 100 минг сўмга яқин пулларни талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ҳамда 169-моддаси (ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

212
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш