Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, кеча, 23 июнь куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидан ўтган D-006 “Тошкент–Чирчиқ–Чимён” автомобиль йўлининг 6-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “MAN” русумли автобус ҳамда 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt русумли енгил автомобилнинг тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
"Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ушбу транспорт воситаларидан ташқари яна бир неча автоуловларга ҳам шикаст етган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар қайд этилмаган", - дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда
Изоҳ