ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, Кадастр агентлиги Оҳангарон тумани бошқармаси кадастр муҳандиси маҳаллий фуқаро ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 9 сотих ер участкасига эгалик ҳуқуқини берувчи гувоҳномани расмийлаштириш учун 1200 АҚШ доллари талаб қилган.
Шунингдек, у 2024 йилда қабул қилинган "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига, шунингдек, уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги қонун доирасида ушбу участкада турар жой биноси қуришга рухсатнома расмийлаштиришга ваъда берган.
ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ходим келишилган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) ва 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ