• 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Бугун, 18:21

Тошкент вилоятида тарихий ёдгорликларга 342 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди

Жами 13 та ноёб археология ёдгорликларига жиддий зиён етказилган. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

83
0
Бош прокуратура

Бош прокуратура томонидан Тошкент вилоятида маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Матбуот хизмати. 

Қайд этилишича, текширишда бир қатор ноёб археология ёдгорликларига жиддий зиён етказилгани аниқланди.

Хусусан,

— Оққўрғон туманида “Зокиртепа” (V – VII асрлар) ёдгорлигининг 1400 м3 қисми терак экиш учун қазилиши натижасида 44,6 млрд;

— “Санчтепа” ёдгорлигининг 129 м3 қисми йўл очиш учун текисланиб 2,2 млрд;

— Паркент туманида “Қоравултепа” ёдгорлигининг 941 м3 қисми ва “Ертепа” ёдгорлигининг 23 м3 қисми бузилиб, жами 16,4 млрд;

— Пискент туманида “Мингтепа” (мил. авв. V аср) ёдгорлигининг 7000 м3 қисми бузилиб, 231 млрд;

— Оҳангарон туманида “Думгалактепа” (V - VI асрлар) ёдгорлигининг 658 м3 қисми техника ёрдамида қазилиб 21 млрд;

— Юқоричирчиқ туманида “Хожакайтепа” (V - VII асрлар) ёдгорлигининг 43 м3 қисми текисланиб 1,3 млрд;

— Ўрта Чирчиқ туманида “Туябўғизтепа” ёдгорлигининг 54 м3 қисми бузилиб, 1,7 млрд;

— Нурафшон шаҳрида “Чордаратепа” (III - VIII асрлар) ёдгорлигининг 38 м3 қисми бузилиб 1,2 млрд. сўм зарар етказилган.

Жами 13 та ёдгорликка 342 млрд сўм зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

83
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш