• 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Бугун, 16:39

Россия ва Украина ўртасидаги урушда қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди

У Украина давлатига қарши ҳарбий ҳаракатларда фаол иштирок этиб, Лелинград вилояти, Выборгский районида жойлашган жанг майдонида ҳарбий истеҳкомлар қуриш ишларига жалб қилинган.

237
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг апрель ойининг 28 куни жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судида судланувчи Т.Р.га оид жиноят ишини кўриб чиқилди.

Унга кўра, судланувчи Т.Р. 2021 йил май ойида ишлаш мақсадида Ўзбекистондан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига бориб, у ерда ишлаб келиши давомида, Ўзбекистон фуқароси бўла туриб, низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси бўлмаса-да, низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамаса-да ва ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқларни бажариш ваколати берилмаган.

Шундай бўлса-да, 2024 йилнинг январь ойида Россияда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан унинг Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги аниқланиб, келгусида ўзига нисбатан қонуний чора кўрилмаслиги, Россия фуқаролигини олиш ҳамда бошқа ўзининг манфаатларини кўзлаб, Россия ва Украина давлати ўртасида бўлиб ўтаётган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш мақсадида, Россия қуролли кучлари ҳарбий хизматига ёлланган.

У Лелнинград вилояти, Выборгский район поселка каменка ҳудудида Украина давлатига қарши ҳарбий ҳаракатларда фаол иштирок этиб, Лелинград вилояти, Выборгский районида жойлашган жанг майдонида ҳарбий истеҳкомлар (блиндаж) қуриш ишларига жалб қилиниб, 2025 йил 10 январь куни "Ғишт-кўприк" ХНЎП орқали Ўзбекистонга қайтиб келган.

Суд, судланувчи Т.Р.нинг жиноят содир этишдаги ҳолатларини муҳокама қилиб, уни айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ва муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жиноятни ғараз ниятда содир қилгани жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолади.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Т.Р. ЖКнинг 154-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.

Судланувчи Т.Р.га ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш жойигача бориш ва уй-жойига қайтиб келиш учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтларда Пастдарғом туманида жойлашган яшаш жойини чиқишдан чеклаган ҳолда, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

237
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш