• 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Бугун, 14:47

Тошкентдаги мактабларда ўқувчиларнинг мобил телефонлари оммавий текширилмоқда

Пойтахт мактабларидан бирининг ўқувчиси UzNews.uz'га бундай текширувларни ўтказиш жараёни ҳақида гапириб берди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бундай текширувлар ҳар ҳафта ўтказилишини тасдиқлади.

236
0
РБК / Иллюстрация

UzNews.uz таҳририятига анонимлик ҳуқуқи асосида пойтахтдаги 110-мактаб ўқувчиларидан бири мурожаат қилиб, Миллий гвардия ходимлари томонидан ўқувчиларнинг телефонлари текширилиши билан боғлиқ воқеа ҳақида гапириб берди.

"14 май куни мактабга Миллий гвардия ходимлари келишди. Улар ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ва сабабини тушунтирмасдан 9 ва 10-синф ўқувчиларининг (жами 500 га яқин киши) уяли телефонларини оммавий равишда текшира бошладилар. Дастлаб барчанинг телефонлари йиғилди, кейин биттадан қўнғироқ қилиб, шахсий маълумотлар: фотосуратлар, ёзишмалар, яқинда ўчирилган файллар, Телеграм обуналари, ўрнатилган иловалар кўриб чиқилди. Ота-оналардан олдиндан розилик сўралмаган. Баъзи ота-оналар "йўқ" дейишган ва шундан кейингина текширувни тўхтатишган. Аммо барчаси психологик босим билан кечди - ўқувчилар рад этишлари мумкинлигини ҳис қилмадилар," - дейди ўқувчи.

Унинг сўзларига кўра, текширув давомида Миллий гвардия ходимлари ўқувчининг ўзи билган ставкалар канали борлигини аниқлагач, уни айблаш, сўроқ қилиш, руҳий босим ўтказиш бошланган. Кўп тушунтиришлар ва кучли стрессдан кейингина ўқувчини қўйиб юборишди.

Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бундай текширувлар ўтказилганини тасдиқлади.

"Маълумки, пойтахтдаги умумтаълим мактабларида ўқув йили давомида ҳар ҳафта ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда "Давомат" ва "Тиғ" тадбирлари ўтказилади. Ушбу тадбирлар доирасида ўқувчиларни ёт ғоялар ва салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг мобил қурилмаларини текшириш кўзда тутилган," - дейилади бошқарма хабарида.

Қайд этилишича, текширув мактабнинг Ота-оналар назорати кенгаши вакили, ички ишлар органи ходими ва ўқитувчи иштирокида ўтказилмоқда.

236
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш