• 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Бугун, 12:52

Водий ва Тошкентда “Ҳаж” ва "Умра"га жўнатувчи ноқонунйи фирмалар фош қилинди — видео

ДХХ лицензияси бўлмай туриб фаолият юритиб, “Ҳаж” ва "Умра"га жўнатиш учун пул талаб қилган сайёҳлик фирмаларини аниқлади.

112
0
Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирмалардан бирининг 4 нафар ходими 3 нафар фуқарони ишчи визаси орқали “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 7 минг АҚШ долларидан ҳамда 1 нафар фуқарони сайёҳлик визаси орқали юбориш эвазига 5 минг АҚШ доллари, жами 26 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди

Фарғона вилоятидаги тадбирда эса Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирманинг иш юритувчиси 2 нафар фуқарони “Умра” сафарига юбориш эвазига 2 400 АҚШ доллари, шунингдек, 3 нафар фуқарони “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган шахс жорий йилда “Ҳаж” сафарига юбориш бўйича ижтимоий тармоқларга сохта эълонлар жойлаб, 3 нафар фуқаронинг ишончига киради. Уларнинг ҳар биридан 4 900 АҚШ доллари, жами 14 700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Чуст туманида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари “Умра” зиёратини ташкил этиш учун тегишли лицензияга эга бўлмай туриб, 3 нафар фуқарони 1 350 АҚШ долларидан, жами 4050 АҚШ долларига “Умра” зиёратига юборишини айтиб, шундан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошкент шаҳрида яшовчи 1998 йида туғилган шахс пойтахтда фаолият юритувчи МЧЖ орқали 5 нафар фуқарони жами 27 минг АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” визаси асосида диний амалларни бажариш учун Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, олдиндан 13 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан барча қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

112
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш