• 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Реклама Бугун, 09:00

Энди чет элдан депорт қилинган фуқароларга "загранпаспорт" вақтинча берилмайди

Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.

158
0

"Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.

Ягона маълумотлар базасига электрон реестр сифатида қуйидагилар киритилади:

— Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар;

— Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан халқаро шартномаларга мувофиқ реадмиссия қилинган шахслар ҳақидаги маълумотлар;

— Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва унинг хориждаги ваколатхоналаридан (вакилларидан) олинган маълумотлар.

Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия қилинган фуқароларга Ўзбекистон Президентининг ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.

Бунда реадмиссия қилинган фуқароларга чет элга чиқиши учун биометрик паспорти расмийлаштириб бериладиган истисно ҳолатлар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Маълумот учун, реадмиссия қилинган шахслар — Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ўртасидаги халқаро келишувлар асосида, ўз ихтиёри билан ёки мажбурий равишда Ўзбекистонга қайтарилган фуқаролар.

Яъни, агар бирор ўзбекистонлик фуқаро чет элда ноқонуний қолган, визаси тугаган, депортация қилинган шахс Ўзбекистон томонидан қабул қилинади — бу жараён реадмиссия деб аталади.

158
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш