• 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 935 сўм
    39.72
  • 14 367 сўм
    28.64
  • 160 сўм
    1.09
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 08:29

Ҳаж-2025 мавсумининг илк зиёратчилари Мадинага учиб кетишди — фото

Самолёт Тошкентдан Саудия Арабистонига ўзбекистонлик зиёратчиларни олиб кетди ва шу орқали 2025 йилги Ҳаж мавсумини очди.

335
0
Muslim.uz

Бугун, 13 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи муқаддас замин томон йўлга чиқишди, дея хабар бермоқда Мусулмонлар идораси Матбуот хизмати. 

Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

"Муборак сафар олди Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилдилар", - дейилади хабарда.

Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2025” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

335
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш