Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Словениянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Аленка Сухадолник хонимларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи Telegram-канали орқали хабар бермоқда.
"Унинг ушбу лавозимга тайинланиши мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали икки томонлама муносабатларни кенгайтириш йўлида хизмат қилишига ишонамиз.
Ҳеч шубҳасиз, ҳамкорлигимизни янада ошириш учун катта имкониятлар мавжуд. Икки томонлама муносабатларнинг 2025 йилги кун тартиби бой ва жуда истиқболли. Турли соҳаларда алоқаларимизни мустаҳкамлаш бизнинг устувор вазифамиздир", - дейилади хабарда.
Изоҳ