Ўзбекистон президентининг фармони билан Адхам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, президент фармони билан таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (агентлик) ташкил этилди.
Агентлик мазкур соҳада махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади.
Изоҳ