• 11 795 сум
    -18.09
  • 13 699 сум
    21.51
  • 136 сум
    0.19
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 795 сум
    -18.09
  • 13 699 сум
    21.51
  • 136 сум
    0.19
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 16 октября 2020

БААнинг Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етиб келди

Мазкур 7 тонна инсонпарварлик ёрдами мамлакатнинг барча минтақаларида тарқатиш учун топширилади.

1192
0
"Дунё" АА

Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш мақсадлари учун навбатдаги 7 тонна инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди. Бу ҳақда "Дунё" АА маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Абу-Дабидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, гуманитар юк таркибига ўпкани сунъий шамоллатиш воситалари, кислород концентраторлари, ПЗР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар киритилган.

Тиббий юк Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига мамлакатнинг барча минтақаларида тарқатиш учун топширилади.

БАА Ўзбекистонга COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун мўлжалланган тиббий маҳсулотларни тўртинчи бор тақдим этди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатимизга 51 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди.

1192
0