• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 мая 2025

Тошкентда иссиқхонада гиёҳванд модда ўсимлиги етиштираётган шахслар ушланди — видео

Улар бу ўсимликни иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирган.

855
0
Видеодан кадр

Тошкентнинг Миробод туманида икки нафар шахс уйида иссиқхона шароитида гиёҳванд ўсимлиги етиштиргани аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, улар тақиқланган ўсимликни иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирган. Ўсимликлар 12 тупни ташкил қилган, уларнинг узунлиги 60 см-170 см бўлган.

Хонадонда шунингдек, гиёҳванд ўсимликларининг қуритилгани, истеъмол учун тайёрлаб қўйилганлари ҳам топилган. Барча гиёвданд ўсимлик ва моддалар далилий ашё сифатида олинган.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда яна бир ҳолат аниқланди. Хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда уй эгаси гиёҳвандлик воситалари етиштирилаётганлиги аниқланган. ИИО ходимларини кўрган шахс далилий ашёларни сувга оқизиб юбормоқчи бўлган. Аммо бу иш бермаган. 

Холислар иштирокида ушбу гиёҳвандлик воситалари ҳам расмийлаштириб олиниб, экспертизага топширилди.

Ҳозирда уларга нисбатан 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиши мумкин.

855
0