• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 апреля 2025

АҚШдан депортация қилинаётган ўзбекистонликлар учун чартер рейс ташкил этилди

Ўзбекистон ТИВ ватанга қайтариш жараёни инсонпарварлик тамойилларига мувофиқ амалга оширилишига ишонтирди.

907
0
ТИВ

Эришилган икки томонлама келишувлар доирасида жорий йил 30 апрель куни АҚШда ноқонуний бўлиб турган ва депортация қилиниши лозим бўлган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун Нью-Йорк - Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейси ташкил этилади. Бу ҳақда республика ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Гап виза режимини ёки АҚШда қонуний бўлиш муддатини бузган фуқаролар ҳақида кетмоқда. Таъкидланишича, репатриация жараёни инсонпарварлик ва қонунийлик тамойиллари асосида ташкил этилади, фуқароларнинг муносиб ва хавфсиз қайтиши таъминланади.

"Чартер рейсини ташкил этиш икки мамлакат консуллик ва миграция хизматларининг яқин ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Барча чоралар ватанга қайтарилаётган фуқароларнинг ҳуқуқларини максимал даражада ҳурмат қилган ҳолда ҳамда Ўзбекистон ва АҚШнинг амалдаги қонунчилигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда," - дейилади хабарда.

907
0