• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 апреля 2025

Гуллар фестивали сабабли Тошкентнинг марказий кўчалари 5 кунга ёпилади

Кўрсатилган давр ичида муқобил йўллардан фойдаланишингизни тавсия қилинади.

1057
0
Карта

Экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш ва "яшил иқтисодиёт" тамойилларини тарғиб этиш мақсадида пойтахтда Тошкент Гуллари Фестивали бўлиб ўтади. Фестивалнинг асосий тадбирлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг олд майдонида ташкил қилинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Гуллар Фестивали муносабати билан 29 апрелдан 3 майгача қуйидаги ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади:

— Зарафшон кўчасининг "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;

— Истиқлол кўчасининг А.Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;

— Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.

Кўрсатилган давр ичида муқобил йўллардан фойдаланишингизни тавсия қилинади.

1057
0