• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 28 апреля 2025

Деярли 40 фоиз фойдаланувчи кешбэк олиш учун карта билан тўлов қилади

Uzum банк тадқиқотларига кўра, ўзбекистон бўйлаб 82 фоиз фойдаланувчи харидлар учун нақд пулсиз тўлов қилади.

1169
0

Кўпинча бунинг учун пластик картани танлашади – 83%. Тўловлар таниқлилиги бўйича топ 3 таликка илова орқали тўлов ва савдо нуқталарда QR-код орқали тўловлар киради. Сўровномада 1700 дан ортиқ респондент иштирок этган.

Сўровномада иштирок этганларнинг 90% ида ҳеч бўлмаганда битта банк картаси бор, ҳар иккинчи иштирокчида карталар сони иккитадан ортиқ эмас.

Иштирокчиларнинг 60% и – пластик карта билан тўлаш имконияти бўлган ҳамма жойда, 43% и – ёнида нақд пул бўлмаганида пластик карта орқали тўлов қилади. Кўпчилик фойдаланувчилар картани қулайлик мақсадида танлайди – сўровноманинг 77% иштирокчиси шундай жавоб берган. 46% иштирокчи ўзи билан нақд пул олиб юришни хоҳламайди, 38% – и кешбэк олиш учунгина карта билан тўлов қилади.

Харидларни QR-код орқали тўлайдиган фойдаланувчиларнинг 83% и уни тезкорлиги ва қулайлиги учун хуш кўради. Деярли ҳар иккинчи иштирокчи – 47% – кешбэк олиш учунгина qr-код орқали тўлайди. 45% иштирокчи ушбу усулни хавфсиз деб ҳисоблайди. QR-код орқали тўлов қиладиган фойдаланувчиларнинг 58% и – QR-код орқали тўлаш имконияти бўлган ҳамма жойда, 39% и – супермаркет ва дўконларда, 32% и – жамоат транспортида QR-код орқали тўлов усулини танлайди.

Молиявий иловалардан асосан маиший хизматлар тўловини амалга ошириш учун "фойдаланамиз" – сўровномада иштирок этганларнинг 64% и шундай жавоб берган. Операциялар таниқлилиги бўйича иккинчи ўринда – уйали алоқа учун тўлов (60%), учинчи ўринда – дўстлар ва яқинларга пул ўтказмалари (уни иштирокчиларнинг 49% и танлаган).

Фақат нақд пул билан тўлов қиладиган респондентлар орасида 39% иштирокчи шунчаки бу усулга ўрганиб қолганини қайд этган. Ҳар иккинчи иштирокчи ёнида банк картаси бўлмаса, нақд пул билан тўлов қилар экан. 45% иштирокчи ушбу усулдан бозорларда, 28% и – кичик харидлар учун тўлов қилишда фойдаланади.

Реклама ҳуқуқлари асосида

1169
0