• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 апреля 2025

Тошкентда ёш қиз юқори қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлди — видео

ИИО ходимлари воқеа жойига етиб бориб, қизни қутқариб қолишди.

722
0
Видеодан кадр

Юнусобод туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига номаълум фуқаро тумандаги кўп қаватли бинолардан биридан ўзини ташлаб жонига қасд қилмоқчи эканлиги ҳақидаги хабар келиб тушган. 

Тезкорлик билан воқеа жойига етиб келган ҳудуд профилактика инспектори ҳамда туман ички ишлар органлари раҳбарлари содир этилиши мумкин бўлган нохуш воқеанинг олдини олишга муваффақ бўлишди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати.

"Биз тепага чиққанимизда ушбу қиз бурчакда турган эди. Туман ички ишлар раҳбаримиз ва ўринбосарлари биргаликда бориб, у билан суҳбатлашдилар. Билдик-ки, ушбу фуқаро қўлларини кесган, тилган ҳолатда ўтирган, йиғлаган ҳолда ўтириб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

У билан суҳбатлашиш жараёнида хавфсиз бўлган ҳудудга олиб, пастга туширдик. Тиббиёт муҳим ходимларини ва психологларни чақирдик. Ушбу шахснинг тиббий ҳолатини текшириш мақсадида тиббиёт бошқармасига топширдик", - деди ИИО ходими.

722
0