• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 24 апреля 2025

АҚШнинг 12 штатидан иборат коалиция божлар туфайли Трамп маъмуриятини судга берди

Даъво АҚШ ташқи савдо судига топширилди. Нью-Йоркдан ташқари, унга Аризона, Колорадо, Коннектикут, Делавер, Иллинойс, Мен, Миннесота, Невада, Нью-Мексико, Орегон ва Вермонт бош прокурорлари ҳам қўшилди.

1035
0
whitehouse / Х

Американинг 12 штатидан иборат коалиция АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига қарши у жорий қилган божларни бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилди. Тегишли маълумот Нью-ЙОрк губернатори Кети Хокул матбуот хизмати сайтида эълон қилинди.

"Губернатор Кети Хокул ва Нью-Йорк бош прокурори Летисия Жеймс бугун Нью-Йорк штати ва яна 11 штатдан иборат коалиция америкаликлар учун мисли кўрилмаган солиқларни божлар кўринишида ноқонуний жорий этгани учун Трамп маъмуриятини судга берганини эълон қилди," - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Аниқланишича, Дональд Трамп жорий қилган божлар мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Жеймснинг фикрича, Америка етакчисининг бундай чоралари бутун мамлакат бўйлаб инфляция ва ишсизликнинг ўсишига олиб келиши мумкин.

"Президент Трампнинг ўйламай киритган божлари истеъмолчилар учун нархларнинг кескин ошишига олиб келди ва бутун мамлакат бўйлаб иқтисодий тартибсизликни келтириб чиқарди. Нью-Йорк Америка тарихидаги энг йирик федерал солиқлар оширилишига қарши чиқмоқда," - дея Хокулнинг баёнотидан иқтибос келтиради матбуот хизмати.

Даъво АҚШ ташқи савдо судига топширилди. Нью-Йоркдан ташқари, унга Аризона, Колорадо, Коннектикут, Делавер, Иллинойс, Мен, Миннесота, Невада, Нью-Мексико, Орегон ва Вермонт бош прокурорлари ҳам қўшилди.

1035
0