Жорий йилнинг 19 апрель куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида вояга етмаган 14 ёшли бола отасининг машинасини бошқариб кетаётиб, ўлим билан якунланган ЙТҲ содир этган.
Ўсмир бошқарувни йўқотган ва Gentra катта тезликда тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган.
Маълум қилинишича, автомобилда 14 ёшли беш нафар ўсмир бўлган, улардан икки нафари воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.