• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 21 апреля 2025

Шавкат Мирзиёев Рим Папаси Францискнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.

724
0
AFP

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Рим Папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади.

Давлат раҳбари ўз мактубида Руҳоний Ҳазратлари Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, динлар ва конфессиялараро дўстликни мустаҳкамлаш, бутун жаҳонда муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшганини таъкидлади.

Президент Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.

724
0