• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 18 апреля 2025

Тошкентда эркак ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлди — видео

Номаълум фуқаро кўринишидан тўппончага ўхшаган буюм билан марказ ишчисидан пул талаб қилган.

1321
0
Қўриқлаш Департаменти

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир эркак ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти Матбуот хизмати маълумот берди. 

18 апрель куни соат 16:37 да Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига Юнусобод туманидаги банк хизматлари марказидан ташвиш хабари келиб тушган. Хабар асосида тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига боришганда номаълум фуқаро кўринишидан тўппончага ўхшаган буюм билан марказ ишчисидан пул талаб қилаётганини гувоҳи бўлишган.

Ҳуқуқбузар ходимларни кўриб марказ ойнасини синдириб қочиб кетаётган вақтда кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқаро қўлга олинган. Дастлабки ўрганишлар жараёнида ушбу фуқаро Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.М. эканлиги, унинг қўлидаги ўйинчоқ тўппончалиги аниқланган.

Ҳолат бўйича воқеа жойига ИИО ходимлари чақиртирилиб, фуқаро ўрнатилган тартибда Юнусобод тумани ИИО ФМБ га топширилган. Ҳозирда ИИО томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

1321
0