• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 апреля 2025

Самарқандда эркак ўзининг вояга етмаган қайни укасини дўппослади — видео

17 ёшли йигит тан жароҳати олган. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди.

1211
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ўсмир болани дўконда калтакланганлиги акс этган видеоёзув тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. 

Аниқланишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган озиқ-овқат дўконида фуқаро Қ.Ф. оилавий масала туфайли турмуш ўртоғининг вояга етмаган укаси Н.С (2008 йилда туғилган ўғил бола)ни калтаклаб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ўрганиш натижасига кўра қўлланилган ҳуқуқий чоралар юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.

1211
0