• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 17 апреля 2025

Истанбул метрополитенида Ўзбекистон фуқароси аёл кишини унинг рухсатисиз суратга олгани учун депортация қилинмоқда

Фуқаронинг Туркияда ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси бекор қилиниб, унга нисбатан маъмурий жазо ва мажбурий депортация чоралари кўрилмоқда.

867
0
Sputnik

Жорий йил 13 апрель куни Ўзбекистон фуқароси томонидан Истанбул метрополитенида рухсатсиз тарзда турк фуқароси бўлган аёлни суратга олиш ҳолати аниқланган. Ушбу ҳаракат аёл томонидан ҳуқуқ-тартибот органларига маълум қилинганидан сўнг фуқаро қўлга олинган, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси Матбуот хизмати хабар берди.

Натижада, фуқаронинг Туркияда ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси (Çалışма изни) бекор қилиниб, унга нисбатан маъмурий жазо ва мажбурий депортация чоралари кўрилмоқда. Ушбу ҳаракат шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланган.

"Бош консулхона аралашуви натижасида мазкур фуқарога нисбатан жиноий жавобгарлик билан боғлиқ бўлмаган чора корилишига эришилди," - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Туркия қонунларига кўра, бошқа шахсни, айниқса аёлларни, уларнинг розилигисиз суратга олиш ёки видеога тушириш қатъиян ман этилади ва бу жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

Ҳурматли юртдошлар, Туркияда бўлишингиз давомида маҳаллий қонун-қоидаларга қатъий риоя қилинг. Бегона шахсларни уларнинг рухсатисиз суратга ва видеога олиш ёки уларга ноқулайлик туғдирувчи ҳаракатлар сизга нисбатан жиддий чоралар кўрилишига сабаб бўлиши мумкин.

867
0