• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 17 апреля 2025

Осиё кубоги U-17: Бугун Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши майдонга тушади

Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритиш учун Шимолий Корея терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

1288
0
ЎФА

Бугун, 17 апрель куни футбол бўйича Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё кубоги ярим финал учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада муносиб иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси финал йўлланмаси учун КХДР терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашув Саудия Арабистонининг Тоиф шаҳридаги "Қирол Фаҳд" стадионида Тошкент вақти билан соат 22:15 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 7 апрель куни Хитойни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмаси билан бирга 2026 йилда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақасига ҳам йўлланмани қўлга киритган эди.

1288
0