• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 14 апреля 2025

ЖЧ-2026: Ўзбекистон МТЖнинг БАА ва Қатарга қарши ўйинлар вақти маълум

ОФК Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги икки ўйин бўлиб ўтадиган стадион ҳамда учрашув вақтларини маълум қилди.

1362
0
UzNews.uz / Жаҳонгир Сотволдиев

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Бирлашган Араб Амирликларига қарши сафарда майдонга тушади. Осиё Футбол Конфедерацияси мазкур ўйин бўлиб ўтадиган стадион ҳамда учрашув вақтларини маълум қилди.

Унга кўра, БАА — Ўзбекистон ўйини 5 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да Абу Дабидаги "Al Nahyan Stadium" стадионида бўлиб ўтади.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ учинчи саралаш босқичи доирасидаги сўнгги ўйинни 10 июнь куни Тошкентда Қатарга қарши ўтказади. Ушбу ўйин соат 18:45 да "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

1362
0