• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 14 апреля 2025

Андижонда эркак 52 та камера ва радарни милтиқ орқали синдирди — видео

Эркак жами 1,1 млрд сўм зарар етказди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

1215
0
Андижон вилояти ИИБ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак Андижон шаҳрида 52 та радар камерани уриб синдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди. 

Аниқланишича, 1976 йилда туғилган М.С. Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган “TELECOM SOFT” МЧЖга тегишли бўлган 51 дона “Hikvision” русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона “Hikvision” русумли радар комплексига ўзига тегишли бўлган SRKET русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказган.

Иш бўйича ўтказилган суд-товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра, у жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1215
0