• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 марта 2025

Сурхондарёда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Илгари судланган бўлган ушбу ўқувчи дарс жараёнида халақит бергани сабаб ўқитувчи унга танбеҳ берган.

1201
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 23 январь куни Шўрчи туманидаги 4-мактабда содир бўлган. 8-синф ўқувчиларига тарих дарси давомида ўқувчи Б.Б. дарс жараёнига халақит бергани учун ўқитувчи Х.Д. унга танбеҳ берган.

Маълумот ўрнида, ўқувчи Б.Б. илгари судланган бўлиб, ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) бўйича жавобгарликка тортилган ва ҳозирда туман ИИБнинг профилактик назоратида туради.

"Юқоридаги ҳолат бўйича мактаб маъмурияти томонидан ўқувчининг ота-онаси билан профилактик суҳбат олиб борилиб, боланинг тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйилмаслиги юзасидан тушунтириш берилди",- дейилади хабарда.

Мактаб директорининг маълум қилишича, тарих фани ўқитувчиси Х.Д. ўз хоҳишига биноан ишдан бўшатилган.


1201
0