• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 марта 2025

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси таровиҳ намозларига ёш болалар билан келмасликка чақирди

Муфтий Нуриддин Холиқназаров таровиҳ намозлари вақтида ёш болалар масжидда югуриб юраётганини, ҳазил қилаётганини ва кулиб юбораётганини айтди.

855
0
muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров таровиҳ намозларига болалар билан келмасликка чақирди.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Рамазон ойини чиройли ва муносиб кутиб олиш учун таровиҳ намозларини гўзал ўтказишга ҳаракат қилиш бошлангани ва мана шу 1 ойда таровиҳ намозларини ҳушёр ҳолатда ўқишлик учун ёш болаларни уйда ўтириб туришликни айтди.

"Ёш болаларни бир ой мобайнида уйда ўтириб турса бўлади, чунки, болалар масжидга келиб ҳали у ёққа югуряпти, ҳали бу ишни қилиб қўйяпти, ҳазил қилиб қўйяпти, кулиб қўйяпти. Ҳозир мактаб маҳали, болалар эрталаб мактабига бориш керак.

Шунинг учун ёш болаларимизни уйларда ушлаш керак. Ибодатга халақит қиладиган бирор нарсани қилмаслик керак," - деди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси.

855
0