Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасидан ўтувчи ўрта босимли газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида Яшнобод ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларида 5 март 12:00 дан 6 март 08:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Яшнобод тумани
Аҳоли истеъмолчилари: "Обишер" МФЙдаги 16 та кўп қаватли уй ва 370 та ерли хонадон, "Ассалом соҳил"даги 20 та кўп қаватли уй. "М. Ашрафий" МФЙдаги 120 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 35 та
Миробод тумани
Аҳоли истеъмолчилари: "Қорасув" МФЙдаги 38 та кўп қаватли уй, "Тонг юлдузи" МФЙдаги 14 та кўп қаватли уй ва 125 та ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони: 25 та
Шунингдек, Миробод туманидаги "Олтинкўл", "Фурқат" ва "Янги замон" МФЙларида босим пасайиши эҳтимоли мавжуд.
Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларига эса 5 март куни соат 10:30 дан 15:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Олмазор тумани
Аҳоли истеъмолчилари сони: "Ҳастимом" МФЙдаги 135 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 1 та
Шайхонтоҳур тумани
Аҳоли истеъмолчилари сони: "Гулбозор" МФЙдаги 80 та ерли хонадон ва 54 та кўп қаватли уй
Улгуржи истеъмолчилар сони: 1 та