Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Касимов Дилмурод Султанмуратович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди.
Тайинловга қадар, Дилмурод Касимов Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимида ишлаган.
Маълумот ўрнида, Д.Касимов прокуратура органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.