• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 марта 2025

Бугун ва эртага Бўстонлиққа олиб борувчи йўллар ёпилади

Велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 4-5 март кунлари Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли ёпилади.

770
0
UzNews.uz

4-5 март кунлари “В.Искандаров” хотирасига бағишланган велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли ёпилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар қилди. 

Қайд этилишича, қуйидаги вақтларда ушбу йўллар ёпилади:

— 4 март куни соат 10:00 дан 14:00 га қадар D012 «Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 34 км (Чирчиқ шаҳарга кириш “платина”)дан бошлаб 54 километрлари (Оқсоқота мфй “Файз” кафеси) оралиғида;

— 5 март куни соат 10-00 дан 14-00 га қадар D012 «Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 34 км (Чирчиқ шаҳарга кириш “платина”)дан бошлаб 66 километрлари (Ғалабасой аҳоли яшаш жойига бурилиш “IBR” АЁҚШ) оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Бўстонлиқ туманига борувчи фуқоролар Чирчиқ шаҳри ёҳуд Қораманас, Қўшқўрғон маҳаллалари орқали ҳаракатланишлари мумкин бўлади.

770
0