• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 3 марта 2025

Навоийда 14 ёшли қиз ўзини осиб вафот этди

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz’га маълумот берди.

1068
0
UzNews.uz

Навоий вилояти Кармана туманида 2010 йилда туғилган қиз ўзини осиб қўйгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz’га маълумот берди.

Жорий йилнинг 28 февраль куни соат 10:30 атрофида Навоий вилояти Кармана тумани "Янгиҳаёт" МФЙда яшаган 2010 йилда туғилган, вояга етмаган И.Ж. (қиз бола) яшаш хонадонининг хўжалик биносида арқон билан ўзини ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган ва воқеа жойининг ўзида вафот этган. И.Ж.нинг ўлим сабаби дастлабки текширув натижасига кўра механик асфиксиядан келиб чиққанлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўича Кармана туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1068
0