• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 3 марта 2025

Тошкентда $500 пора олган ИИО ФМБ терговчиси 2 йилга қамалди

У маълум ҳақ эвазига айбланувчи тариқасида жалб этилган аёлга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлламасдан "гаров" эҳтиёт чораси қўллашга ваъда берган.

821
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Бектемир туман ИИО ФМБ терговчиси бўлиб ишлаган Н.Ҳ.га оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Ўтган йилнинг 17 сентябрь куни ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармалари ходимлари томонидан фуқаро Ю.М.нинг (аёл киши) аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ЖТҚБ терговчиси Н.Ҳ., иш юритувидаги жиноят иши бўйича ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми "а" банди билан айбланувчи тариқасида жалб этилган Ю.М.ни, унга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлламасдан "гаров" эҳтиёт чораси қўллаш эвазига 500 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Н.Ҳ.га нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга шу модда билан 3 (уч) йил муддатга ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо манзил колонияларда ўтаттирилиши белгиланди.

821
0