• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 февраля 2025

"Права"сидан маҳрум этилган ўзбекистонликлар профилактик ҳисобга олинади

Профилактик ҳисобга олиниши лозим бўлган шахслар тоифасини аниқлаштирувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

1003
0
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сешанба куни бўлиб ўтган мажлисида "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, профилактик ҳисобга олиниши лозим бўлган шахслар сони амалдаги 6 та тоифадан 3 тагача қисқартирилмоқда. Шу билан бирга, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун профилактик ҳисобга олинадиган моддалар сони 28 тадан 12 тагача қисқартирилмоқда.

Қуйидаги шахсларни профилактик ҳисобга қўйиш назарда тутилмоқда:

— оиладаги зўравонлик учун маъмурий жавобгарликка тортилганлар;
— содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун суд томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида айрим тоифадаги шахсларга нисбатан уларнинг айбдорлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмасдан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш амалиёти бекор қилинади.

1003
0