• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 27 февраля 2025

Тошкентда юк машинаси газ қувурига урилиши натижасида бир неча юзлаб хонадонлар газсиз қолди

Юк машинаси юқори босимли газ қувурига урилиши оқибатида газ сизиб чиққан. Икки маҳалла ва қатор корхоналарда газ таъминоти тўхтатилди.

870
0
"Ҳудудгазтаминот" АЖ

"Ҳудудгазтаминот" АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 26 февраль куни тунда Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги юқори босимли газ қувурига юк машинасининг урилиши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган. 

Оқибатда, "Боғбон" МФЙдаги 300 та ерли хонадон, "Арғин " МФЙдаги 400 та ерли хонадон ва 15 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

"Айни вақтда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Авария-тиклаш ишлари якунлангандан сўнг истеъмолчиларни огоҳлантирган ҳолда газ таъминоти қайта тикланади", - дейилади хабарда.

870
0