• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 27 февраля 2025

Тошкент вилоятида 13 ёшли болакай бошқарувидаги Li L9 жарима майдонига қўйилди — видео

Унинг отаси вояга етмаган ёш болакайга руль бошқарувини бериб, ўзи ҳолатни видеога олган ва интернетга жойлаган.

788
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ёш болакай Li L9 автомобилини бошқариб кетаётгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2012 йилда туғилган болага рулга ўтиришга рухсат берган Li L9 автомобили эгасининг шахсини аниқланган. 

Маълум бўлишича, болакайга унинг дадаси бу ишга розилик берган. Эркак нафақат ўғлига машина ҳайдашга рухсат берган, балки содир бўлаётган воқеаларни камерага шахсан ўзи тасвирга олган ва кейин видеони ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Автотранспорт эгасига нисбатан маъмурий баённома тузилган ва Li L9 вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

788
0