АҚШда "олтин" яшаш гувоҳномаларини икки ҳафтадан сўнг 5 миллион долларга сотиб олиш мумкин, деди АҚШ президенти Дональд Трамп. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
"Мен баъзи рус олигархларини биламан, улар жуда яхши одамлар. Эҳтимол, улар аввалгидек бой эмасдирлар. Ўйлайманки, улар ўзларига 5 млн доллар тўлай олишади," - деди АҚШ етакчиси Оқ уй матбуот хизмати журналистлари билан суҳбат чоғида россиялик ишбилармонларнинг "олтин" яшаш гувоҳномасини олиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Президентнинг қўшимча қилишича, бу чора АҚШ конгресси орқали тасдиқланмайди. Трампнинг таъкидлашича, ушбу дастур қонун нуқтаи назаридан қонуний ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, тушумларнинг барчаси катта эҳтимол билан АҚШ бюджети тақчиллигини қоплашга йўналтирилади.
Бундан ташқари, Америка етакчисининг аниқлик киритишича, "олтин" яшаш гувоҳномалари эгалари грин-карта эгаларига қараганда кўпроқ имтиёзларга эга бўлади.
"Улар АҚШда кўп пул сарфлайди, кўп солиқ тўлайди, кўплаб одамларни иш билан таъминлайди. Ўйлаймизки, бу фавқулодда муваффақиятли бўлади," - деди Трамп.
Америкалик тадбиркор ва АҚШ Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск жорий йил 31 январь куни 2026 йилда федерал дефицитни камайтириш учун Қўшма Штатлар бюджети харажатларини кунига 4 миллиард доллардан қисқартиришни таклиф қилди.