• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 25 февраля 2025

12 баллик тизим фақат "ГАИ" тўхтатиб, ўзи жарима ёзганда ҳисобланади

Кўчадаги камера ва радарларга тушганда жарима ҳисобланмайди.

1315
0
Андижон вилояти ҳокимлиги

АОКАда Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Матбуот анжуманида вазирлик масъулининг қайд этишича, 12 баллик тизим фақат ЙҲХ ходимлари томонидан тузилган далолатномалар асосида ҳисобланади. Кўчадаги техник воситалар орқали тузилган далолатномалар бундан мустасно.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 февраль куни тегишли қонун билан Маъмурий ва Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди. 

1315
0